Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКЛАР КУНИ АРАФАСИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНМОҚДА
  • 23.12.2020
  • 312

   Хабарингиз бор, аввалроқ  22 декабрь — Энергетиклар куни тарихи ҳақида маълумот берган эдик: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Мана, бир неча йилдирки, ушбу сана энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи ходимлари томонидан ҳам кенг нишонланади. Энергетиклар куни муносабати билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқдаки, буларнинг бари Жамиятдаги одатий иш кунларига байрамона шукуҳ бағишламоқда.

 

   Соҳада 35 йил ва ундан ортиқ хизмат кўрсатган ходимлар, шу билан бирга, йиллар давомида ўз хизматини соҳа ривожи, юртимиз равнақи, халқимиз фаровон ҳаётига бағишланган бир нечта ҳамкасбларимиз Жамият маъмурияти томонидан муносиб тақдирланди.

 

   Мисол учун,

   2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электрэнергетика кенгашининг 56- ва 57-қарорига асосан “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Энергетика фахрийси” фахрий унвони билан 2 нафар Жамият ходимлари тақдирланди:

Хамидов Ислом Ибрагимович — Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
Юсупбеков Юлдаш Ибраимбекович — Бирлашган касаба уюшмаси қўмита раиси ўринбосари.
 

   Шунингдек, 12 нафар ходимлар МДҲ Электрэнергетика кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Ижозатингиз билан, уларнинг Марказий бошқарув аппаратида меҳнат фаолияти юритувчи 4 нафари билан таништириб ўтсак:

Мухамедов Шукирилло Акилович — Миллий диспечерлик маркази диспетчери;
Халмурадова Афтаб Абдуллаевна — Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бош мутахассиси;
Аббасов Акмал Акбархонович — Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи;
Азимова Рагна Абдулхамитовна — Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси.
 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2020 йилдаги 7 декабрдаги 390-сонли буйруғига асосан “Энергетика фахрийси” унвони билан 51 нафар ходим тақдирланди. Жумладан, Марказий бошқарув аппаратидан қуйида исм-шарифлари келтирилган ходимлар тақдирланди:

Умида Нигматовна Рустамова — Иш юритиш бўлими етакчи кутубхоначиси;
Наталья Генадиевна Биктагирова— Иш юритиш бўлими 1-тоифали техниги;
Елена Викторовна Тюрина — Марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати сектор бошлиғи;
Рашид Адашевич Саттаров — Марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати лаборатория бошлиғи;
Бахтиёр Сайдуллаевич Яйловов — Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлов хизмати 1-тоифа назоратчиси.
 

   Шу билан бирга, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 7 декабрдаги 389-сонли буйруқ-қарорига асосан 32 нафар ходимлар Фахрий ёрлиқ билан мукофотланди. Ижозатингиз билан, улар ичидан Марказий бошқарув аппарати хизмат қилаётган ходимларни таништириб ўтсак:

 
Алиев Хусан Маҳмудович — Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи бош мутахассиси;
Дустияров Эркин Мусурмонович — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси етакчи ҳисобчиси;
Турсунматов Эргаш Шукурович — Марказий диспетчерлик маркази катта диспетчери.
 

   Байрам муносабати билан уюштирилган тадбирларда яна 20 нафар ишчи-ходимларга самарали меҳнати учун раҳбарият номидан ташаккурнома эълон қилинди. Жамият ходимлари мукофот пуллари билан тақдирландилар.

 

   Эслатма: ходимларнинг исм-шарифлари паспорт маълумотларига мувофиқ ёзилди. Батафсил маълумотлар Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти орқали эълон қилинади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>