2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Спорт тадбирида Акциядорлик жамияти ходимлари ҳам фаол иштирок этишди
  • 06.04.2025
  • 71

Спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Миллий боғида Спорт вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Соғлом оила учун бирлашайлик” шиори остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳамда 5000 қадам юриш марафони ўтказилди.

Хотин қизларни соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Спорт вазири маслаҳатчиси Ш. Мўминджанов, 5000 нафардан зиёд вазирлик, идора-ташкилотлар ходимлари ҳамда олий таълим муассасасидан талабалари иштирок этди.

⚡️ Тадбирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
 

▶️ Манба 

FacebookInstagram  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati