Газ ва электр учун йил ўн икки ой компенсация берилади
❗️ Муҳим!!! Ёқилғи-энергетика соҳасида эҳтиёжманд аҳолига давлат ёрдам беради. Президент бу бўйича муҳим қарорни имзолади.
Эҳтиёжманд, камбағал оилаларга газ ва электр тўлови учун компенсация тўланади.
Компенсация 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача қуйидаги оилаларга берилади:
1️⃣ Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга. Ушбу тизимга оилада неча киши бўлса, уларнинг биргаликдаги ойлик даромади тенг тақсимланганда 669 минг сўмдан кам чиққан оилалар киритилади.
2️⃣ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга. Бунда тизимга оиланинг бир ойлик даромади ҳар бир аъзога тақсимланганида 1 млн 155 минг сўмдан кам чиққан оилалар киритилади.
3️⃣ Шунингдек, иккала реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн сўмдан кам бўлган оилаларга газ ва электр тўлови учун компенсация тўланади.
Маълумот учун: 2025 йил март ойи ҳолатига кўра Ўзбекистондаги кам таъминланган оилалар 746 149 тани ташкил этмоқда.
✅ Қанча компенсация берилади?
♦ электр учун – ойига базавий меъёрдан (яъни, 200кВт соатдан) ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
♦ газ учун – ноябрь-февраль ойларида базавий меъёрдан (яъни, 500 куб метрдан) кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.
↗️ Бунда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. Масалан, бир оила 1 ойда 350 кВт электр ишлатса, унинг 200 кВти учун 600 сўмдан тўлайди, 201 кВтдан – 350 кВтгача бўлган 150 кВт учун эса давлат компенсация беради.
Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган бўса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади.
✅ Ушбу янгилик аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш йўлидаги олқишларга лойиқ катта қадамдир.
Манба: https://t.me/ijtimoiyhimoya_agentligi/3389
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati