⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг магистраль электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда. Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттириб, шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.
⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Шу билан бирга, Подстанциялар хизмати мутахассислари Наманган вилоятидаги юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Таъмирлаш-созлаш ишлари баробарида, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги энергетика объектларида мавсумий ишлар бажарилиб, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биноси ҳамда 220 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясининг магистраль автомобиль йўли билан туташ қизмида олиб борилган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари акс этган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati