Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сон қарори 54-, 85- ва 92-бандлари билан қуйидагилар белгиланган:
Узатиш тизимига уланиш бўйича тадқиқот ўтказиш, узатиш тизимига уланиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, уланиш нуқтасида боғланган тармоқлар ва тизимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун бажарилиши зарур бўлган ишлар Фойдаланувчи маблағлари ҳисобидан, Узатиш тизими оператори томонидан бундай фаолиятни бажаришга тегишли ваколат берилган лойиҳа ва пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Сиздан қуйидаги ҳужжатлар тўплами билан ариза беришингизни сўрайди:
♦ тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензия;
♦ магистрал электр тармоқларида амалга оширилган лойиҳа ва пудрат ишлари рўйхати;
♦ алоқа маълумотлари (почта манзили, телефон рақами ва электрон почтаси).
Ташкилотингиз зарур малака талабларига жавоб берган тақдирда, потенциал хизмат кўрсатувчилар (лойиҳалаш ва пудрат ишлари) рўйхатига киритилади ва юқоридаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида ва тегишли саҳифаларида эълон қилинади.
Қўшимча маълумот учун Элект тармоқларига уланиш шўбасига мурожаат қилишингиз мумкин
Телефон: (+99871) 236-62-23
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati