Бугун, 16 апрель куни Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари ходимлари учун АОКА мутахассислари иштирокида ўқув-тренинг ўтказилди.
Тренингда соҳада Ахборот хизматлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, тезкор коммуникацияни ташкил қилиш, янгича ёндашувларни татбиқ этиш ва сунъий интеллект технологиялари билан самарали ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари ўз фаолиятини янада такомиллаштириш учун зарур маълумотларга эга бўлишди. Ушбу тренинг энергетика соҳасида ахборот тарқатиш сифатини оширишга хизмат қилади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/15838
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати