2025 йилнинг 1-чорагида Республика бўйича жами 10 117 та объектга умумий қуввати 197,9 МВтга тенг бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилган.
Хусусан:
♦ 1 455 та ижтимоий соҳа объекти томонидан 25,9 МВт;
♦ 052 та тадбиркорлик субъекти томонидан 113 МВт;
♦ 6 428 та аҳоли хонадонига 56,3 МВт;
♦ 182 та кўп қаватли уйга 2,79 МВт ўрнатилган.
Ушбу панеллар орқали 60,082 млн кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, бунинг натижасида 15 млн метр куб табиий газ тежалишига ва 17 минг тонна зарарли газларнинг атмосферага чиқиши олди олинган.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/15852
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati