Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Ҳурматли фуқаролар, қадрли истеъмолчилар!
Баҳор фасли келиб, табиат уйғонган бу фаслда оилаларимиз, фарзандларимиз билан табиат қўйнига, дам олишга чиқиш — барчамиз учун мароқли хордиқ. Лекин шундан сўнгги ҳаёт учун муҳим масалани унутмаслигимиз керак: электр узатиш тармоқлари яқинида, айниқса, уларнинг муҳофаза зоналари атрофида варрак учириш жуда хавфли!
Бу нафақат инсон ҳаёти учун жиддий таҳдид туғдиради, балки бутун электр таъминоти тизими барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шуни унутманг:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарорига мувофиқ, электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида:
♦ варрак, дрон, ёки ҳар қандай учувчи предметларни учириш;
♦ хавф туғдирадиган ҳаракатларни амалга ошириш;
♦ симларга яқинлашиш, устунларга чиқиш;
♦ олов ёқиш мутлақо ТАҚИҚЛАНГАН.
Афсуски, сўнгги вақтларда варрак симларга илиниб қолиб, жиддий авариялар ва йўқотишларга сабаб бўлаётган ҳолатлар қайд этилмоқда. Электр тармоқларидаги ҳар қандай узилиш — бутун маҳалла, туман, ҳатто вилоятда узоқ вақтлик ёруғликсиз қолишга олиб келиши мумкин.
Шу боисдан барчангиздан илтимос қиламиз: фарзандларингизни огоҳлантиринг, электр тармоқларига яқин жойларда варрак учирманг, уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг.
Эсингизда тутинг — бир неча дақиқалик бепарволик, бутун ҳаётга таъсир қилиши мумкин!
Энергия барқарорлиги — ҳаммамизнинг умумий масъулиятимиз!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари« акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/51176
https://t.me/minenergy_uz/15889
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати