Бўш иш ўрни:
“ENERGO IТ” филиали оптик толали ва кабель тизимларини ишлатиш хизматининг техник лавозими.
ТАЛАБЛАР:
· Маълумоти: ўрта махсус-техник маълумот;
· Иш тажрибаси ва стажи: энергетика ва алоқа соҳасида иш тажрибаси ва стажга эга бўлгани мақсадга мувофиқ;
· Тилларни билиши: ўзбек ва рус тилларни билиши;
· Қўшимча талаблар:хизмат сафарларига тайёргарлик;
НОМЗОД:
Амалдаги алоқа мис ва оптик толали кабелларини, энергетика объектларида ўрнатилаётган алоқа ускуналарни билиш.
► Мис алоқа кабелларни монтаж қилиш, носозликларни топиш ва бартараф етишни билиш.
► Оптик толали алоқа кабелларни бир-бирига пайвандлашни билиш.
► Оптик толали алоқа кабелларни носозликларини рефлектометр ёрдамида топиш, кабель параметрларини ўлчаш усулларини билиш.
► Электр ўлчаш асбоблари билан ишлаш кўникмалари.
► Алоқа линиялар схемалари билан ишлаш.
► Мис алоқа кабелларидан фойдаланиш, қўлланиладиган зичлантириш тизимлари, кабел параметрлари ва ўлчаш усуллари.
► Энергетика соҳасида оптик толали кабеллардан фойдаланиш (ОКГТ, ВОК), ВОЛС зичлантириш тизимларини қўлланилиши, ВОЛСни ўлчаш усуллари.
· Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office, Microsoft Ехcel дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни:https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-65.
Электрон почта: energoit@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
· Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
· Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
· Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати