АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокидаги брифингда энергия аудит таҳлили бўйича маълумот берилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишлаб кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда 34 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда 2024 йил 1 ноябрга қадар энергия аудити ўтказилиб, 300 млн кВт.соат электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилган.
Мазкур топшириқлар ижроси доирасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Энергетика вазирлиги ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхоналарда энергия аудити ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, энергия самарадорликни оширишга қаратилган энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш дастури ишлаб чиқилди.
Унга кўра 2025-2027 йилларда 303,6 млн кВт.соат электр энергияси ва 7,3 млн куб.метр табиий газни иқтисод қилиниши белгиланди.
Хусусан, белгиланган чораларни амалга ошириш натижасида 2025 йилда 43,5 млн кВт.соат электр энергияси ва 6,7 млн куб.метр табиий газ, 2026 йилда 121,2 млн. кВт соат электр энергияси ва 659 минг куб метр табиий газ ва 2027 йилда эса 138,9 млн. кВт соат электр энергияси иқтисод қилинади.
Соҳада энергия сарфи қуйидаги омиллар орқали иқтисод қилинади.
– WHR технологиясини жорий этиш ҳисобига 208 млн кВт.соат электр энергияси;
– қуёш панеллари ўрнатиш ҳисобига 54,0 млн кВт.соат электр энергияси;
– ташкилий техник чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 21,9 млн кВт.соат электр энергияси ва 1,4 млн куб.метр табиий газ;
– реактив конденсаторлар ўрнатиш ҳисобига 9,6 млн кВт.соат электр энергияси;
– модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш ҳисобига 7,6 млн кВт.соат электр энергияси;
– энергия самарадор технологияларни жорий этиш ҳисобига 1,8 млн кВт.соат электр энергияси ва 5,8 млн куб.метр табиий газ иқтисод қилиниши режалаштирилди.
Жорий йилнинг январь-март ойларида 33,1 млн кВт соат электр энергияси ва 10,9 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
Мазкур натижаларга Андижон вилоятидаги "Andijan wcc cement" МЧЖ ҚК ва “Qarshi Conch Cement” МЧЖ XK томонидан WHR технологиясини жорий этиш, “Reco Brend Sement” МЧЖ, "Shangfeng-Bridge of Friendship" МЧЖ ҚК ҳамда “Qarshi Conch Cement” МЧЖ XK ларда Қуёш панеллари ўрнатиш ҳисобига эришилди.
Шунингдек, бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига январь-март ойларида 606 минг кВт соат электр энергияси сарфи камайди, жумладан:
Навоий вилоятидаги “Qizilqumsement” АЖ томонидан реактив конденсатор қурилмалари ўрнатиш, қуввати 3500 кВАр ва реактив энергияни автоматик тартибга солувчи 15 та қурилмани ишга тушириш ҳисобига 190 минг кВт соат; Ташкилий-техник чора-тадбирлар, электр ускуналарни капитал таъмирлаш ҳисобига 10 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги “Bekobodsement” АЖда кўмир ёқилғисига ўтиши натижасида жорий йилнинг I-чорагида 10,9 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/51269
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati