Хитой Миллий энергетика бошқармасининг маълум қилишича, 2025 йил март ойи охирида шамол ва қуёш электр станцияларининг ўрнатилган қуввати 1482 ГВтни ташкил этди. Бу кўрсаткич кўмир, газ ва бошқа қазилма ёқилғиларда ишлайдиган электростанцияларнинг жами қувватидан ортиқдир.
Хитой шамол ва қуёш энергияси қувватини 2030 йилгача 1200 ГВтга етказишни мақсад қилган эди ва ушбу натижага режадан 6 йил олдин эришди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/15962
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati