2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 30.04.2025
  • 133

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–524 бўлган электр тармоғида ўтказган назорат кўриги ҳамда жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.  Жумладан, мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттириб, шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.

⚡️ Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби ишларни бажаришди.
 

FacebookИнстаграмYouTube ‖

https://t.me/minenergy_uz/16011

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati