2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
ЭЪЛОН: Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар (ИЭС, ИЭМ, ГЭС, ҚТЭМ) ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари диққатига!
  • 14.04.2025
  • 77

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг йиғилиш баёнига асосан 2025-йилнинг 1-май кунидан бошлаб “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун белгиланган янги электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифлари амал қилишини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур транспортировка тарифи электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati