Унда “Самарқанд МЭТ» филиали раҳбарияти, ишчи-ходимлари, фахрий энергетиклар ҳамда турдош ташкилот ходимлари иштирок этишди.
“Самарқанд МЭТ” филиали директори M.X.Пардаев урушнинг аянчли оқибатларини унутмаслик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватанга садоқат ҳисси билан яшаш, меҳнат фахрийларини доим эъзозлаш лозимлигини ҳақида ўз фикрларини баён этиб, фахрийларга қимматбаҳо совғалар улашди.
Тадбир сўнгида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимлари, меҳнат фахрийлари иштирокида филиал ҳовлисидаги Хотира монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.
✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати