Қозоғстон Республикасининг «KEGOC» компанияси мезбонлик қилаётган мазкур тадбирда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2025 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Бугун, тадбирнинг биринчи куни, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 45-йиғилиши ўз ишини бошлади. Кун тартибидаги масалаларга мувофиқ дастлаб 2025 йил вегетация, яъни қишлоқ хўжалигининг суғориш мавсумида Марказий Осиёда мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш масалалари муҳокама этилмоқда.
Навбатдаги мавзу: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, бундан ташқари, минтақада қурилаётган янги энергия блоклари (станциялар), қайта тикланувчи энергия манбаларини Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимига улаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари атрофлича таҳлил этилади.
⇒ Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергетика ташкилотлари мутахассислари иштирок этишмоқда. Россия Федерацияси мутахассислари кузатувчи мақомида.
Халқаро тадбир эртага, 22 май куни ўз ишини якунлайди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati