АОКА билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур учинчи мавсум ўқувларида ўттиздан ортиқ матбуот котиблари қатнашди.
Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар амалий топшириқлар, кейс-стади таҳлиллари ва гуруҳли муҳокамалар орқали ўз коммуникацион кўникмаларини мустаҳкамлашди. Етакчи мутахассислар томонидан ўтказилган машғулотлар иштирокчиларда ахборот сиёсатини стратегик режалаштиришга янгича ёндашувни шакллантирди.
Малака ошириш курслари якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Манба: https://dba.uz/oz/news/2025/06/09/
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати