2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2025 йил 1 майдан эътиборан электр энергияси нархи ўзгаргач, бир абонент учун бир ойлик қўшимча харажат неча сўм бўлганини биласизми?
  • 13.06.2025
  • 14

Агар сиз бир ойда 50 кВт⋅соат электр энергияси ёқсангиз, демак, харажатингиз 7500 сўмга ошибди. Бу кунлик 200 сўм қўшимча харажат, дегани. Меъёрий база миқдори доирасида электр энергияси ёқадиган абонент эса бир ойда 30 минг сўм, кунига 1000 сўмдан қўшимча сарфлайди.

Ойига 500 кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қиладиган абонентлар учун эса тўловда ҳеч нима ўзгармаган. Улар аввалгидек 360 минг тўлашда давом этадилар.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида юқоридаги жадвалда харажатлар ўзгариши батафсил кўрсатилган. Унинг ёрдамида ўзингиз сарфлайдиган электр энергияси миқдоридан келиб чиқиб, бир ойда қанча қўшимча харажат қилишингизни билиб олишингиз мумкин.

Манба: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

https://t.me/minenergy_uz/16671

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati