Аммо электр энергиясидаги ўзгаришдан фарқли равишда, табиий газ нархи барқарор ўсган. Хусусан, иситиш мавсумидан ташқари даврда 100 метр куб табиий газ сарфлаган аҳоли хонадони бунинг учун аввалгидек 65 минг сўм эмас, балки 100 минг сўм тўлаши керак бўлади. Яъни, харажат 35 минг сўмга ошяпти.
Аммо бошқа томондан қаралса, нарх ошиши у қадар сезиларли эмас. Масалан, аҳолининг 70 фоизидан зиёди истеъмол қиладиган 100 метр куб газ учун қўшимча 35 минг сўм, кунлик ҳисоблаганда эса, суткасига 1167 сўм ортиқча харажат қилинади.
Сизга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур жадвал нарх ўзгаришларини аниқ билиб олишингизга хизмат қилади.
Манба: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
https://t.me/minenergy_uz/16673
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati