Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.
Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.
- деди давлатимиз раҳбари.