2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Термиз шаҳрининг 3 та маҳалласига белгиланган муддатидан олдин кучланиш берилди
  • 18.06.2025
  • 50

Аввал хабар  берганимиздек, «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари бугун, 2025 йил 18 июнь куни соат 04:00 дан 6:10 гача:

❗️110 кВ кучланишли  Л-АМУ-Термиз электр тармоғида  таъмирлаш-созлаш ишларини муваффақиятли якунлашди. 

⚡️ Термиз шаҳридаги «Боғишмол», «Мангузар» ва «Каттабоғ» маҳаллаларини таъминловчи электр тармоқларига белгиланган муддатидан олдинроқ кучланиш берилди. 

⚡️ Эслатиб ўтамиз, иссиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлган бугунги кунларда истеъмолчилар электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи энергетиклар тегишли амалиётларни тонгги 04:00 дан 6:10 га қадар олиб боришди. 

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ  филиали ахборот хизмати