⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалига бош муҳандис ўринбосари лавозими.
Бош муҳандис ўринбосари лавозимига олий-техник маълумотига эга бўлган энергетика соҳасида камида 5 йил ишлаган шахс тайинланади.
Бош муҳандис ўринбосари ишлаб чиқариш техника бўлими, подстанциялар хизмати, электр узатиш тармоқлари хизмати, алоқа хизмати, реле ҳимояси ва электрсиновлар хизмати, синовлар бўйича ишлаб чиқариш лабораторияси, мустаҳкамлик ва хавфсизлик гуруҳи ишларини бевосита бошқаради.
Бош муҳандис ўринбосари қуйидагиларни билиши керак:
• Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонунини;
• Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни асосларини;
• Меҳнат қонунчилигини;
• Филиалнинг асосий электр ускуналарини эксплуатациясини иқтисодий ва техник кўрсаткичларини;
• Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини (ТEҚ);
• Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини (ХТҚ);
• Электр қурилмаларининг тузилиш қоидаларини (ЭҚТҚ)
• Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини (ЁХҚ);
• “Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатиш жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ жароҳатланишда дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома” ни;
• Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини;
• Ўзбекистон Республикасининг Энергетика вазирлиги, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва «Қашқадарё МЭТ» филиали директив ҳужжатларини;
• Электр энергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқариш тизими тўғрисида низомни;
• Асбоблар ва мосламалар билан ишлашда хавфсизлик Қоидалари;
• Электр қурилмаларини синаш меёрлари;
• Юқори босим остида ишловчи идишлар ҳаво ўтказгичларини хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларини;
• Электр узатиш тармоқлари ва подстанция қурилмаларини эксплуатация қилиш,
• ишончлилигини ошириш ва таъмирлаш бўйича амалдаги йўриқномалар (стандартлар, буйруқлар);
• Электр тизимнинг Қашқадарё вилояти қисми схемаси;
• “Магистраль электр тармоқлари тўғрисида” ги Низомни;
• Ушбу лавозим йўриқномасини;
• Ишлаб чиқариш санитария меёрларини;
• “Қашқадарё МЭТ” филиали ходимларининг ички меҳнат тартиби-қоидаларини;
• «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги низомни;
• “Қашқадарё МЭТ” филиалида меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида низом”ни;
• Барча электр қурилмаларни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларини;
• Реле ҳимояси, телемеханика, автоматика қурилмаларининг тузилиши ва уларни эксплуатация қилиш йўриқномаларини ҳамда реле ҳимоясининг таъсир доирасини;
• Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини;
• Ўзбекистон Республикаси ягона электр энергетика тизимининг электр қисмидаги технологик бузилишларни олдини олиш йўриқномасини;
• Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни;
• “Ходимларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари”ни.
Онлайн резюме qashqadaryomet@umail.uz
Электрон почта: qashqadaryo@uzbekistonmet.uz
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод шоҳ кўчаси, мўлжал 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанцияси.
☎️ Телефон: +998 (75) 230-42-12.
❇ МАНЗИЛ: Қарши шаҳри, Хонабод кўчаси 1-уй, «Қашқадарё МЭТ» филиали
Мўлжал: 220 кВ кусланишли «Қарши» подстанцияси рўпарасида
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ