2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бугун, 19 июнь куни соат 16:44 да Қозоғистон Республикасидаги «Экибастуз» энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 кВли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчган
  • 19.06.2025
  • 5

Бугун, 19 июнь куни соат 16:44 да Қозоғистон Республикасидаги «Экибастуз» энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 кВли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчган.

Бунинг натижасида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилди.

Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар киритилди.

Соат 19:30 да 500 кВли электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилди ва истеъмолчилар таъминоти тикланди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16775

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati