Лойиҳалар
«Сурхон-Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) лойиҳаси
  • 16.10.2019
  • 1119

«Сурхон-Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) лойиҳаси

    Ўзбек халқида бир доно мақол бор: «Қўшнинг тинч — сен тинч». Бу жумлани халқаро дипломатия тушунчаси билан ифода этсак, қўшни давлатлардаги тинчлик-фаровонликдан биз ҳам манфаатдормиз. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: «Афғонистон хавфсизлиги — бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётнинг гаровидир», дея таъкидлаб ўтган эди.

    Афғонистон билан қўшничилик алоқаларини яхшилаш, унинг чегарадош ҳудудларига электр энергиясини экспорт қилиш, бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётига чет эл валютаси оқимини ошириш, Республикамизнинг халқаро майдондаги мавқейини ошириш мақсадида кучланиши 500 кВ ли «Сурхон-Пули-Хумри» (Хўжа-Алвон) электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини Ўзбекистон ҳудудида амалга оширмоқдамиз. Линиянинг трассасининг умумий узунлиги 245,6 км бўлиб, унинг 45,0 километри Сурхондарё вилояти ҳудудидан, 200,6 км эса Афғонистон ҳудудидан ўтади.

>