2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Президент: “Биз ёшларимиз учун шароит яратдик, улар бундан унумли фойдаланиб, баланд чўққиларни забт этмоқда.”
  • 30.06.2025
  • 7

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди.

Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

“Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда”,

 - деди Президентимиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati