⚡️ Жорий йилнинг 2 июль куни тунги соатларда Тошкент вилояти Тошкент туманининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинчалик узулишлар кузатилиши мумкин.
Тошкент вилояти, Тошкент туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи — «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясида Т-2 трансформаторининг 10 кВ кириш ўчиргичидаги носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз олиб бориш учун мазкур ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминотида эртага, 2025 йил 2 июль куни соат 00:00 дан 06:00 гача узилишлар кузатилиши мумкин.
Юзага келган ноқулайликлар учун истъемолчилардан узр сўраймиз!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати