2025 йил 8 июль (сешанба) куни соат 10:00да Қорақалпоғистон МЭТ филиали қуйидаги бўши иш ўрнига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:
⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ "Қорақалпоғистон МЭТ" филиали Электр энергияси оқимларини ҳисоблаш бўлимига муҳандис, 6 нафар.
❗️ ТАЛАБЛАР:
♦️ Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши;
♦️ Электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда бино-иншоотлар учун хўжалик эҳтиёжи ва 35–500 кВ кучланишли подстанциялардаги ўз эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши;
♦️ Microsoft Excel дастурида жадваллар билан ишлаш ва унинг функцияларидан фойдаланишни билиши лозим;
♦️ Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим.
Техник воситалар: Excel, Word, PowerPoint – билиши зарур;
Чет тиллари: Давлат тили — ўзбек тили, қорақалпоқ ва рус тилини билиши зарур.
❗️ Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 35–110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.
«Қорақалпоғстон магистрал электр тармоқлари» филиали ⇒ qoraqalpoq@uzbekistonmet.uz
☎️ +998-61-223-93-56.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot