2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Жазирама кунларда ёнғин келтириб чиқарувчи омилларни олдини олишга қаратилган ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар
  • 02.07.2025
  • 23

Жазирама кунларда ёнғин келтириб чиқарувчи омилларни олдини олишга қаратилган ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар

➖  Электр ускуналарини назоратсиз қолдирманг. Хонадан узоқ вақтга чиқишда барча қурилмаларни тармоқдан узиб қўйинг.

➖  Эски ёки носоз симлардан фойдаланманг. Улар ёнғин келиб чиқиши ва энергия ресурсини ортиқча сарфланишига сабаб бўлади. Симлар изоляцияси бузилган бўлса, янгисига алмаштиринг.

➖  Битта розетка (пилот)га кўп электр жиҳозларини уламанг. Юклама ортиши симларни қизитиб, ёнғинга сабаб бўлиши мумкин.

➖  Қуритгич, дазмол, микротўлқинли печь, вентилятор каби қурилмалардан фойдаланаётганда уларни назоратсиз қолдирманг. Қизиб кетган қурилма ёнғин келиб чиқиш хавфини туғдириши мумкин.

➖  Кондиционерни 20–25°С оралиғида ишлатинг. Ҳаддан ташқари паст ҳароратга қўйиш нафақат электр энергияси сарфини оширади, балки инсон соғлиги учун ҳам зарарли ҳисобланади.

➖  Фойдаланилмаётган қурилмаларни тўлиқ тармоқдан узиб қўйинг. Бу ҳам ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ва энергия сарфини камайтиришга хизмат қилади.

➖  Кондиционер фильтрларини тозалаб туринг. Бу ҳам энергия самарадорликни оширади ва ёнғин келиб чиқишининг олдини олади.

➖  Ўт ўчиргич (огнетушител) ва сигнализация воситаларининг соз ҳолда эканлигини текшириб туринг. Фавқулодда ҳолатларга тайёр бўлиш муҳим.

➖  Электр қурилмалари ва жиҳозларини мунтазам техник кўрикдан ўтказинг.

➖  Электр устунлари ёки симлар яқинида олов ёқманг. Электр тармоқларига яқин ҳудудларда қуруқ ўтин, қамиш ёки хас-хашак ёқиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қатъиян ман этилади.

➖  Ишхона ва офисларда ходимларга ёнғин хавфсизлиги бўйича мунтазам ўқувлар ташкил қилинг.

➖  Муқобил энергия манбалари, яъни қуёш панелларидан фойдаланиш чораларини кўриш тавсия этилади.

➖  Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари нефть маҳсулотлари тўлдирилган цистерналарнинг хавфсизлигини назорат қилиш, “метан заправкалар”да эса газ сизиб чиқиш ва портлаш хавфини келтириб чиқарувчи омилларга йўл қўймаслик талаб этилади.

➖  Тез аланга олувчи нарсаларни электр қурилмалари яқинида сақламанг. Қамиш, қуриган ўт, мато ва шунга ўхшаш тез ёнувчи буюмлар шамолда учиб бориб ускуналарга тушиши ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин.

➖  Электр таъминотидаги қисқа муддатли ўчиш ҳолатлари хавфсизлик учун қилинади. Ноқулай об-ҳаво шароитлари ва техноген вазиятларда юқори кўламли авариявий ҳамда ёнғин чиқиши ҳолатларининг олдини олиш, электр қурилмалари созлигини таъминлаш мақсадида айрим ҳаво узатиш тармоқлари ёки трансформаторлар автоматик равишда ёхуд қўлда ўчирилади. Бу нохушлик эмас, балки эҳтиёт чорасидир.

➖  Электр тармоқларида носозликлар ёки узилишлар юзага келса, дарҳол 1154 қисқа рақамига хабар беринг.

Унутманг, вақтида кўрилган эҳтиёт чораси – кўнгил хотиржамлиги ҳамда хавфсизлик кафолатидир.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/16962

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati