Бугунга режалаштирилган таъмирлаш-созлаш ишлари ҳақида маълумот
► Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани.
Бугун, 7 июлдан 11 июлгача 110/35/10 кВ кучланишли «Қўнғирот» подстанциядаги ВЛ-Қувват-2-110 кВ мойли ўчиргичларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
► Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри.
Бугун, 7 июлдан 9 июлгача 35/6 кВ кучланишли «Шадлиқ» подстанциядаги ВТ-1-35 кВ мойли ўчиргичларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
► Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани.
Бугун, 7 июлдан 11 июлгача 110/35/10 кВ кучланишли «Бийбазар» подстанциядаги Т-1-110 кВ куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
► Қорақалпоғистон Республикаси, Бозатау тумани.
Бугун, 7 июлдан 11 июлгача 110/35/10 кВ кучланишли «Бозатав» подстанциядаги Т-1-110 кВ куч трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
⚡️ Мақсад: электр таъминоти ишончлилигини ошириш ва авариявий ҳолатларнинг олдини олиш.
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (режага мувофиқ).
❗️ Таъмирлаш-созлаш жараёнида хавфсиз меҳнат шароитини яратиш мақсадида айрим истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.
⚡️ Истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
аъзо бўлиш учун t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати