2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Тўрткўл» ва 110/35/10 кВ кучланишли «Жамбасқала» подстанцияларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 08.07.2025
  • 451

✔️ Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Қорақалпоғистон МЭТ” филиали томонидан 110/35/6 кВ кучланишли «Тўрткўл» ва 110/35/10 кВ кучланишли «Жамбасқала» подстанцияларида режалаштирилган мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️  Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

❇️  Юқори кучланишли ўчиргичлар техник кўрикдан ўтказилди;

❇️  Юқори кучланишли ўчиргичлар соз ҳолатга келтирилди;

❇️  Изоляторлар тозаланди ва зарур қисмлар бўялди;

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot