2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110 кВ кучланишли Технологическая-1, ва Технологическая-2 юқори кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 10.07.2025
  • 19

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Мутахассислари томонидан назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли Л-Технологическая-1, ва Л-Технологическая-2 линиясида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар изоляторларни янгисига алмаштириш ва тебраниш сўндиргичларини созлаш амалиётлари билан банд.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot