Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар! Ахборот хизмати «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш давлат дастури юзасидан ишлаб чиқилган медиа-режа ижросига оид ҳисоботини эълон қилмоқда. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз.
Бир сўз билан айтганда, 2025 йил биринчи яримйиллик амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар, инвестиция дастурлари ижроси, магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилган модернизация-реконструкция, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари, теле-радио дастурлардаги тарғибот ишлари, тендер ва харид жараёнлари эълонлари, ишга қабул қилиш жараёнлари, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари юзасидан тавсиялар, шунингдек, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғига тааллуқли хабар ва янгиликлар эълон қилинган материаллар ҳамда уларнинг медеамакондаги ҳаволасини эътиборингизга тақдим этамиз.
Даставвал «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар билан танишинг:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;
✔️ Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;
✔️ Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;
✔️ Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;
✔️ Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 001006-сонли гувоҳнома (23.12.2022) берилган. ПҚ–4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.
✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Odnoklassniki, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.
✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази ҳамда Энергетика вазирлиги Ахборот хизматида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.
✔️ Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.
✔️ Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилди. Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсатига оид маълумотлар бериб борилмоқда.
✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ:
1️⃣ Ягона телефон рақами (Ахборот хизмати 71/236-6035;
2️⃣ Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 55/503-1392;
3️⃣ Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6226 телефон рақамлари ишлаб турибди.
✔️ 2021 йилда Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди. Шунингдек, Идоравий алоқа маркази (ишонч телефони) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқларниб, pdf-файл шаклида веб-сайтга юкланган.
✔️ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
✔️ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.
✔️ Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 10 та рукн, 52 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.
✔️ Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.
✔️ Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 6800 дан зиёд бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ–4366-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 844-сонли қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан узвий ахборот алманишувини такомиллаштириш ҳамда ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш иш ҳажми сезиларли даражада ошаётгани ҳисобга олиб, Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш учун Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 14 та магистрал электр тармоқлари филиалларининг телеграм каналлари ишга туширилди.
Мазкур телеграм каналлари орқали электр энергияси истеъмолчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятда жойлашган ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ҳамда линияларда олиб борилаётган жорий ва мукаммал таъмирлаш, инвестиция лойиҳаларининг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари, фавқулодда (аварияли) ёки режали (зарурият туфайли) ўчишлар, шу билан бирга, Филиаллар фаолиятига оид хабар ва янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин.
МУҲИМ ЭСЛАТМА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ҳамда линияларда олиб борилаётган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларида хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида у ёки бу подстанция электр қурилмаси ёки маълум бир техник муҳандислик номига эга бўлган юқори кучланишли электр тармоғини маълум бир вақт оралиғида ўчириб туриш зарурияти туғилса, истеъмолчилар уланган тақсимловчи тармоқларга “ҳалқалаш” усулида бошқа электр тармоғи орқали кучнаниш бериб турилади ва кўпинча бундай ўчишларни истеъмолчилар сезмайдилар.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН МАЪЛУМОТ: Истеъмолчилар билан электр таъминоти юзасидан шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, тақсимловчи тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш турдош ташкилот — “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
het.uz – расмий веб-сайти
Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
Call centre: 1154
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш ва электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Батафсил маълумотлар «Энг кўп бериладиган саволлар» рукнида берилган: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6630
Марҳамат, магистрал электр тармоқлари филиалларининг қуйида ҳаволаси кўрсатилган телеграм каналларига аъзо бўлинг ва уларни мутазам равишда кузатиб боринг:
«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot
«СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ — uzbekistonmet.uz
✍️ Улуғбек Пулатович Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
✅ «ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!
‖ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/
‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
‖ VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
‖ Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6
Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz
E-xat: uzbekiston_met@exat.uz
☎️ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати