“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясининг ЛСП 110 кВ ячейкасидаги ЛТБ-145 русумли элегаз ўчиргичи ва ЛВБ-110 кВ ток трансформатори жорий таъмирлашга чиқарилган.
❗️Маълумот ўрнида: 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси 1970 йилда ишга тушурилган бўлиб, ҳозирда 220 кВ кучланишли Л-40-С-1, Л-40-С-2 va Л-Сардор тармоқлари орқали электр энергетика тизимга уланган, умумий қуввати 700 МВА бўлган 3 дона автотрансформатор мавжуд.
Юқоридаги суратларда “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан «Сардор» подстанциясида амалга оширилаётган жорий таъмирлаш жараёнлари акс эттирилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
"НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" каналига
аъзо бўлинг ⇒ https://t.me/NamanganMET_Axborot