2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги: Электр ва газ учун компенсация: энг кўп берилаётган 6 саволга жавоб!
  • 14.07.2025
  • 28

 

Электр ва газ учун компенсация: энг кўп берилаётган 6 саволга жавоб!

Ижтимоий тармоқларда турли саволлар билан мурожаат қилган фуқаролар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари изоҳ берди.

Жавоблар қуйидагича:

❗️ 1. Электр ва газ сарфим белгиланган меъёрдан ошган. Шунда ҳам компенсация олишим мумкинми?

✅  Агар оиланинг ҳақиқий эҳтиёжмандлиги аниқланса, базавий меъёрдан ортиқ сарф учун ҳам компенсация тайинланиши мумкин. Бунда оила Ижтимоий реестрларда рўйхатда бўлиши ёки даромади жон бошига ҳисоблаганда минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмаслиги керак.

❗️ 2. Нима учун аризам рад этилди? Мен ўзимни эҳтиёжманд деб ҳисоблайман.

✅  Автоматлаштирилган тизим 50 дан ортиқ маълумотлар базаси орқали аризачининг даромад ва мулк ҳолатини баҳолайди. Рад этилган бўлса, яшаш жойингиздаги «Инсон» марказига ёки 1140 рақамига мурожаат қилинг.

❗️ 3. Биз ижарада яшаймиз. Компенсация бизга ҳам тўланадими?

✅  Ҳа. Агар сиз реестрда бўлсангиз, уй номингизда бўлмаса ҳам, абонент рақамларини тақдим этсангиз, компенсация олишингиз мумкин.

❗️ 4. Мен компенсация берилаётганини эшитмай қолибман. Ҳозир ариза берсам, аввалги ойлар учун ҳам тўлаб бериладими?

✅ Йўқ. Компенсация фақат ариза берилган кундан ҳисобланади. Масалан, 15 июлгача ариза берилса, июнь ойи учун компенсация берилади. Ундан аввалги ойларга берилмайди.

❗️ 5. Бир ой компенсация олдим, кейинги ойда йўқ. Нима сабаб бўлиши мумкин?

✅  Қайта баҳолашда даромад ошган бўлиши ёки энергоресурслар истеъмоли меъёрдан ошмаган бўлиши мумкин. Аниқлаш учун «Инсон» марказига ёки 1140 рақамига мурожаат қилинг.

❗️ 6. Мен ёлғиз яшайман, пенсиям кам. Аммо «мол-мулк» бор деб аризамни рад қилишди. Шу тўғрими?

✅  Тизимдаги маълумотларга кўра икки ёки ундан ортиқ квартира ёки автоулов мавжудлиги даромад даражаси белгиловчи омил ҳисобланади.

Яна саволларингиз бўлса, 1140 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/17096

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati