2025 йил 18 июль (жума) куни соат 15:00да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи Хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис;
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи Харидлар бўйича 1-тоифали мутахассис;
▶️ Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи раҳбари.
❗️Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 17 июль соат 14:00 да тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида.
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати