Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари энергетика объектларида амалга оширилаётган мавсумий таъмирлаш ишлари акс этган.
Мисол учун, Тошкент вилоятида жойлашган объектлар: Бўка тумани — 110/35/10 кучланишли «Ойбек» подстанциясида ёпиқ тақсимлаш қурилмасида аниқланган камчиликлар бартараф этилди; Бўка тумани — «Бўка-1» подстанция ҳудудини ўсимликлар қолдиғидан тозалаш ишлари олиб борилди; Паркент тумани — 110/35/10 кучланишли «Паркент» подстанцияси ҳудудини тозалаш ишлари олиб борилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун