2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида муҳим шартномалар имзоланди
  • 25.07.2025
  • 19

Бугун, 24 июль куни “Wind and Solarshine for electricity distribution panels manufacturing” МЧЖ ва “China Energy International Group” ўртасида «яшил» энергетикани ривожлантириш ва мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган учта шартнома имзоланди.

Хусусан:

1. Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги 500 МВт қувватли шамол электр станцияси лойиҳаси бўйича консультация кўрсатиш битими.

Маълумот учун: Лойиҳа минтақадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, юз минглаб хонадонларни тоза энергия билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

2. Тошкент шаҳрида 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими лойиҳаси бўйича консультация кўрсатиш битими.

3. Қурилиш ишларини бажариш учун ЭПС шартномаси.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва кам углеродли иқтисодиётга ўтиш бўйича миллий дастурининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/17198

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati