2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясидаги юқори кучланишли қурилмалар жорий таъмирланди
  • 31.07.2025
  • 31

♦ «Сўғдиёна» подстанциясининг айрим қурилма ва ускуналарида маъёрдан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланиб, носозликлар жойида бартараф этилди.

Шунингдек, В-МШВ ҳамда ТТ-В-МШВ қурилмаларида ҳам жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Самарқандлик энергетиклар куннинг иссиғига, туннинг қоронғулигига қарамай хавфсизлик техникаси талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, ишларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширмоқда.

⚡️ Ушбу ишлар электр узатиш тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot