Навоий вилоятининг Зарафшон ҳудудида жойлашган, “Навоий кон металлургия комбинати”га қарашли «Даугиз-тау» тоғ-кон заводи электр энергиясини барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/35/6 кВ кучланишли «Даугиз-тау» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
❗️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
⚡️220 кВ кучланишли мойли ўчиргичини таъмирлаш давомида техник-муҳандис ходимлар томонидан амалда бажариладиган ишларни мувофақиятли якунланиб, Релели ҳимоя ва электр синов хизмати ходимлари томонидан синов ва ўлчов ишлари бажарилди.
❇️ Шунингдек, ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.
Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали