Бугун, 2025 йил 16 июль куни соат 14:12 да 110/35/6 кВ кучланишли «Чорбоғ» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л–Сижжак-1 линиясида техник узилиш содир бўлган.
Дастлабки хулосага кўра, линиянинг носозлигига қазиш-таъмирлаш ишларини бажараётган транспорт воситасининг эҳтиётсизлик туфайли тегиб кетиши ва тармоқ симини узиб юбориши сабаб бўлган.
⚡️ Натижада бир нечта дам олиш масканлари ва ҳудудидаги бошқа истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда барча таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумотлар тақдим этилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати