2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин
  • 19.08.2025
  • 10

Эртага, 2025 йил 20 август куни "Тахиатош ИЭС"дан чиқувчи ва 220/110/10 кВ кучланишли ”Беруний” подстациясини электр энергия билан таъминловчи 220 кВли Л-Беруний тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинча (қисқа муддатли) узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️ Истеъмолчиларнинг электр таъминотидаги узилишлар кўлами ва муддатини камайтириш мақсадида 220/110/10 кВ кучланишли “Беруний” подстанцияси таъминоти вақтинча 220/110/10 кВ кучланишли “Хоразм” подстанцияси билан боғланган 220 кВ кучланишли Л-Б-Х тармоғи орқали амалга оширилади.

Истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati