Электр энергиясини узлуксиз ва барқарор тарзда истеъмолчиларга етказиб бериш, юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари самарадорлигини ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялар хизмати ходимлари томонидан 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғида режавий-профилактика ишлари амалга оширилди.
Профилактика ишлари доирасида тармоқ трассаси бўйлаб ўсиб чиққан ва симларга тегиши эҳтимоли бўлган дарахт шохлари калталаниб тозаланди.
❗️ Бу, ў ўрнида, кучли шамол, ёмғир ёки бошқа табиий омиллар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
♦ Бундай тадбирлар юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари инфратузилмасини муҳофаза қилиш, хавфсиз эксплуатация жараёнини таъминлаш ва аҳоли ҳамда йирик саноат истеъмолчиларини barqaror электр энергияси билан таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқланган.
▶️ Батафсил
Эслатиб ўтамиз, муҳофаза зоналарида тақиқланган ишлар, жумладан ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарлик мавжуд.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
❗️ Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори, 3-боб, 13-бандига мувофиқ Электр тармоғи хўжалиги объектлари – ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.
Қарорнинг 14-бандида электр тармоғи хўжалиги объектларининг muhofaza зоналари масофаси – электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:
♦ 35 kilovolt кучланишли линиялар учун – 15 metr;
♦ 110 kilovolt кучланишли линиялар учун – 20 metr;
♦ 220 kilovolt кучланишли линиялар учун – 25 metr;
♦ 500 kilovolt кучланишли линиялар учун – 30 метр.
Эслатиб ўтамиз, электр узатиш havo линиялари бўйлаб – четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб, электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги масофага эга параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва havo макони қисми – электр узатиш линияларининг “муҳофаза зонаси” деб аталади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot