⚡️ "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги муҳим объектлардан бири бўлган 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанцияси 10 кВ кучланишли «Маманов» фидерининг ток трансформатори А фазасида аниқланган қизиш — носозлик аниқланиб, тўлиқ бартараф этилди.
Маълумот ўрнида: «Феруз» подстанцияси — минтақавий электр тармоқларининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлашда муҳим роль ўйнайдиган энергетика объекти ҳисобланади. Ушбу подстанция юқори кучланишдаги — 220 кВ, ўрта кучланишдаги — 110 кВ ва паст кучланишдаги — 10 кВ қурилмалардан иборат бўлиб, тармоқларга ишончли электр таъминоти беришда марказий нуқталардан биридир.
Яқинда ўтказилган техник кўриклар ва мониторинг натижасида подстанциянинг айрим электр ускуналарида носозлик (белгиланган меъёрдан ортиқча қизиш) аниқланган. Қизиш — электр қурилмаларининг нормал ишлаш кўрсаткичларидан ташқарида ҳарорат кўрсаткичларининг ошишига олиб келади ва бу ҳолат техник носозлик, яхши бирикмаган контактлар, изоляциянинг бузилиши ёки ортиқча юкланиш белгиси бўлиши мумкин. Бундай муаммо узоқ давом этса, ускунанинг ишдан чиқиши, авария ҳолат ёки ҳатто ёнғин хавфи юзага келади. Шу сабабли, қизишни аниқлаш ва уни бартараф этиш дарҳол устувор вазифа сифатида белгиланди.
♀️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан носозлик аниқланган жойда батафсил диагностика ишлари амалга оширилди. Замонавий термал камералардан фойдаланган ҳолда подстанциянинг барча асосий электр қурилмалари, айниқса трансформаторлар, юқори кучланишли ўзгартириш камераси (КРУН-10 кВ), узатиш линиялари ва бошқа муҳим компонентлари батафсил текширилди.
☄️ Термал тасвирлар ёрдамида қизиш даражаси юқори бўлган нуқталар аниқланди. Ушбу жойларда техник хизмат кўрсатиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
▪️Мустаҳкам бўлмаган контактлар ва бўш жойлар аниқланиб, мустаҳкамланди;
▪️Изоляция ва ҳимоя элементлари текширилиб, зарур бўлса янгиланди;
▪️Электр ускуналари юкланиш даражаси қайта баҳолаб чиқилди ва керакли ҳолатда қувват тақсимоти оптималлаштирилди;
▪️Трансформатор ва бошқа муҳим қурилмаларда тозалаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Барча бу ишлар малакали муҳандислар ва техниклар томонидан пухта назорат остида олиб борилди. Натижада, қизиш даражаси меъёрий кўрсаткичларга туширилди ва подстанциянинг электр таъминоти барқарорлиги янада оширилди.
«Феруз» подстанциясида электр қурилмалардаги қизиш муаммосини бартараф этиш натижасида авария эҳтимоли сезиларли даражада камайтирилди, бу эса маҳаллий аҳоли ва корхоналар учун ишончли электр таъминотининг кафолатидир.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot