2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХАБАРНОМА: 10 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида ўчиш содир бўлган
  • 27.08.2025
  • 473

Жорий йилнинг 27 август куни соат 14:35 да «Келес» подстанциясидаги 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналари тизимида «ерланиш» (земля) пайдо бўлган. Шу вақтда фидер Хусункор-2-10 кВ ва фидер Меҳнат-2 МТЗ автоматик ҳимоя тизимидан ўчган. Диспетчер буйруғи билан қолган 10 та фидер ҳам ўчирилган. 

✍️ Юқори кучланишли подстанциядан чиқувчи кабель каналида шикастланиш аниқланган. Текширилган вақтда Меҳнат-1 ва Мойқўрғон фидерларида «ерланиш» (земля) ҳолати аниқланган. "Тошкент ҲЭТК" диспетчерлари топшириғи билан 10 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналар тизимидан таъминланувчи истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилган. 

Ўчирилиш сабаби, ҲЭТК тассаруфида бўлган 10 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида ўчиш содир бўлган. Ўчиш тафсилотлари аниқланиб, батафсил маълумот тақдим этилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati