2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда
  • 05.09.2025
  • 17

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/10 кВ кучланишли «Узумзор» подстанциясидаги 10 кВ «Беруний» ҳамда «Қирчин» қурилмаларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Таъмирлаш ишлари давомида:

♦ Механик ва электр қисмларни кўрикдан ўтказиш;
 
♦ Мой сатҳи, таркиби ва изоляция кўрсаткичларини текшириш;
 
♦ Контактлар ва изоляция деталларини тозалаш ҳамда зарур қисмларни алмаштириш;

♦ Ерга уланиш тизимларини назоратдан ўтказиш  ишлари бажарилди.

❗️Таъмирлаш ишлари тугагарилгач ускуналар синов тарзида ишга туширилди ва подстанциядан чиқувчи электр тармоқларига кучланиш берилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot