2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Мустақиллик»подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 11.09.2025
  • 12

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Тошкент туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Мустақиллик» подстанциясидаги Т-1 10 000 кВА қувватдаги трансфарматорида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚡️  Шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш учун зарур амалиётлар бажарилди.

Маълумот ўрнида: «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали —  электр энергиясини энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилишини амалга ошириш (транспортировка), магистраль электр тармоқларини таъмирлаш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр тармоқлари билан ўзаро алоқаларда иштирок этиш билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot