2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
Номзодлар билан суҳбат ўтказилди!
  • 11.09.2025
  • 11

Бугун, 2025 йил 11 сентябрь куни соат 15:00 дан 17:30 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:

1️⃣ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати Хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш шўбаси бошлиғи;

2️⃣ Капитал қурилиш бошқармаси бош мутахассис лавозимига (Мукаммал қурилиш техник назорати бўйича мутахассис);

3️⃣ “500 кВ кучланишли Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши” дирекцияси бош бухгалтери (ҳисобчиси) лавозими. 

Эълон берилган эди   Веб-сайт саҳифаларида 

❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари»  рукнида

 ❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615. 
Онлайн резюме 

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz 

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati