Сирдарё вилояти
Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А. Исақулов магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.
⚡️ Навбатдаги объект "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли подстанция бўлди.
Подстанцияда мавжуд қуввати 25 000 ва 16 000 кВА бўлган 2 та трансформаторнинг юкламаси, ёғ сатҳи, совитиш ва ҳимоя тизими, шунингдек, очиқ тақсимлаш қурилмаларининг техник-муҳандислик ҳолатини кўздан кечириб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали директорининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ҳисоботини тинглаб, вилоят ҳудудида олиб борилаётган амалиётлар белгиланган рега-графикка мувофиқ бажарилаётганини ўрганди.
Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг тегиш қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати