2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Қўнғирот» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 24.09.2025
  • 38

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Қўнғирот» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Олиб бориладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлди;

 ► Мойли ўчиргичларни техник текширувдан ўтказиш;

 ► Мойли ўчиргичларнинг изоляторларини тозалаш;

 ► Шинлар секциясидаги изоляторларини тозалаш.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ  

каналига аъзо бўлиш учун 

 t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot