«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан 35/6 кВ кучланишли “Ўғри гузар” подстанциясида бажарилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари энергетика объекти ускуналарининг 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ
филиали каналига обуна бўлинг!