2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Пахта» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 29.09.2025
  • 46

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Пахта» подстанциясида режа асосида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, подстанциясининг СШ-10-2 ҳамда ТН-10-2 қурилмаларида таъмирлаш ишлари, шунингдек, РК-ТН-10-2 қурилмасида техник-профилактик ишлар бажарилди.

Бундан ташқари, 10 кВ кучланишли «Химичи», «Помир» ва «Тонг» фидерларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, транформаторларнинг мой алмаштириш ишлари бажарилди.

⚡️ Ушбу техник тадбирлар электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тақсимловчи тармоқларга барқарор электр таъминоти етказиб беришга хизмат қилади.

Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot